Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Андижон музқаймоғи» кимга тегишли эканлиги маълум қилинди. Маҳсулот бренд сифатида рўйхатга олинмоқда
27.05.2021 18:41,  
2944

Тез суратларда халқ орасида машҳур бўлган «Андижон музқаймоғи» маҳсулоти Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Индустриал кўчаси, 12 уйда истиқомат қилувчи Мадрахимов Ҳикматуллоҳ Неъматулло ўғлига тегишлидир. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Агентликнинг хабар қилишича, афсуски, сўнги пайтларда ушбу маҳсулотнинг контрафакт нусхалари кўпайиб кетди. «Уддабурон тадбиркорлар» томонидан гўёки самолёт орқали Андижондан олиб келинган деган ёлғон маълумот билан «Андижон музқаймоғи» номи остида сифатсиз маҳсулот сотилмоқда.

Жорий йилнинг 24 май куни Агентликнинг Андижон вилоят Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ходимлари томонидан «Андижон музқаймоғи»ни ишлаб чиқарувчи эгаси Ҳ.Мадрахимовнинг уйига борилган ҳолда унга ишлаб чиқараётган маҳсулотига товар белгисини олиши лозимлиги, ўз брендини расмийлаштириши «Андижон музқаймоғи»нинг умрини узайтириши, контрафакт нусхалари таъсирида асл маҳсулотга ҳам ишонч йўқолиши, бозорининг касодга учраши эҳтимоллиги ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Натижада Ҳ.Мадрахимов томонидан «Андижон музқаймоғи» товар белгисини бренд сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Агентликка талабнома топширилди.

Музқаймоқ айнан Андижонда тайёрлангани ва ўзига хослигидан келиб чиқиб бренд сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда. Биринчидан, товар номини муҳофазалаш орқали тадбиркорлар ўз маҳсулотларидан бошқаларнинг рухсатсиз фойдаланиши ҳамда сохта ёки контрафакт нусхалари пайдо бўлишидан ҳимоя қилса, иккинчидан, брендни ривожлантириш орқали товарнинг қиймати ошади, қўшимча даромад олишига ва ўз фаолиятини янада кенгайтиришига сабаб бўлади.

«Эндиликда «Андижон музқаймоғи» ҳам Давлат муҳофазасига олинади ҳамда Агентлик ва унинг ҳудудий марказлари «Андижон музқаймоғи» брендининг муҳофаза қилинишини таъминлайди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан