Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳоким Абдураҳмонов президентга мурожаатида 81 марта “муҳтарам” сўзини ишлатди.
26.12.2020 22:33,  
2047

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ёшлар форумида 81 маротаба "муҳтарам президент" деди ва давлатимиз раҳбарига мурожаат қилди. У бу иборани ўртача ҳар 7,6 сонияда такрорлади. Таққослаш учун: Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бир тадбирда ушбу иборани 22 марта (ҳар 34,3 сонияда) ишлатган.

25-декабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар форумида сўзга чиқиб, унда мамлакат ёшлари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини айтиб ўтди. Бу ерда давлат раҳбари бир нечта ҳокимлар билан суҳбатлашди, улар ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот беришди.

Андижон вилояти ҳокими мамлакат раҳбари билан мулоқот чоғида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларни ҳал қилиш ҳақида гапирди. Вилоят маъмурияти раҳбари ўз чиқишларида "Муҳтарам Президент" ("Ҳурматли Президент") иборасини кўп маротаба айтган. Тадбирда иштирок этган Газета.уз мухбирининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳокими бу иборани 10 дақиқа 21 сонияда 81 марта айтди ёки ўртача ҳар 7,6 сонияда такрорлади" - дея хабар бермоқда Газета.уз

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан