Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда жиянига чиқарилган суд ҳукмини ёпиб юбориш эвазига ИИБ ходимига 500 доллар бермоқчи бўлган шахс ушланди
7.06.2021 07:51,  
76

Андижонда ўтказилган тезкор тадбир давомида ИИБ Пробация ходимига 500 доллар пора берган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда  ИИВ матбуот хизмати.

Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди томонидан 2021 йилнинг 16 апрель куни Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан судланиб, 360 соат мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган Хонобод шаҳар ИИБ Пробация ҳисобида турувчи фуқарога оид ҳукм ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борилганида, ушбу шахс бу манзилда йўқлиги, суриштирув давомида эса маҳкум 2021 йилнинг 4 май куни Қозоғистонга чиқиб кетгани аниқланган.

Хонобод шаҳар ички ишлар ходими ушбу фуқаронинг қариндошларининг яшаш манзилига бориб, уларнинг Қозоғистонга чиқиб кетган таниши жазони белгиланган тартибда ўташи кераклигини тушунтирган. Шу вақтда маҳкумнинг тоғаси ходимга ишни ноқонуний равишда ёпиб юбориш эвазига 500 АҚШ долларини пора сифатида беришни таклиф қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ходим юқоридаги фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шунга кўра, 2021 йил 16 май куни соат 13:00 ларда Ўзбекистон ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда маҳкумнинг тоғаси жиянининг 360 соат мажбурий меҳнатга жалб этиш жазосини ўтамасдан, ушбу ҳукмни ноқонуний ёпиб юбориш эвазига пора сифатида 500 АҚШ доллари берган вақтда ушланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан