Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда кредитга олинган 149 тонна картошкани сотиб, пулини "еб юборган" шахслар ушланди
2.05.2021 18:52,  
221

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан «Агробанк» АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унга кўра, Андижон туманидаги «Куйганёр деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида «Агробанк» АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан