Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда олти марта судланган жиноятчи еттинчи марта ҳам судланди
13.09.2021 20:07,  
201

Андижонда фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, фирибгарлик, талончилик, ўғрилик каби жиноятларни содир этиш орқали олти марта судланган жиноятчига қасддан баданга оғир шикаст етказиши ортидан еттинчи марта ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Миробид Тошматов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) оилавий суҳбатлашиб ўтирганида турмуш ўртоғи Нафиса Тошматовадан ўғли Иззат олти ойдан буён қўшниси Карина билан гаплашиб юрганини эшитган. Шунингдек, 2021 йил 2 апрель куни уйига қайтаётганда ўғлининг қўшниси билан гаплашиб турганига ҳам гувоҳ бўлган. У Каринага ўғли вояга етмаганини, уни тинч қўйишини бир неча маротаба айтган бўлса-да, қўшниси бунга парво қилмаган. Шу боис у яна Карина билан тортишиб қолиб, ўғлини уйига олиб кирган ва фарзандини койиган. Ташқаридан жанжални эшитган Карина ота-боланинг ўртасига тушган. Натижада Миробид аёлнинг жанжалга аралашганини кўриб, жаҳл устида унинг қорин соҳасига қўлидаги хўжалик пичоғи билан урган. Кутилмаган зарба ҳамда оғриқдан ўзини йўқотган Карина ҳам жавоб сифатида Миробидни ёғоч бўлаги билан уриб, унга ҳам тан жароҳати етказган. Воқеага гувоҳ бўлган қўшнилар жиддий жароҳат олган Каринага ёрдам бериш мақсадида шифохонага олиб боришган.

«Миробид Тошматов қўшним бўлади. У ва оиласи билан муносабатларимиз доим яхши бўлган. Ўғли Иззат билан ҳам дўстона алоқада бўлганмиз. Бироқ Миробид бизни нотўғри тушунган чоғи кўчада учрашиб қолганимизда бир неча маротаба ўғли ёшлигини, шу сабабли гаплашмаслигимни айтган. Унинг сўзларидан ҳайрон қолганман. Ваҳоланки, ўғли билан ўртамизда ҳеч қандай ишқий муносабатлар бўлмаган. 2 апрель куни соат 18:00 да Миробид уйидан фарзанди билан жанжаллашиб чиқди. Бу вақтда дўконга чиқиб кетаётган эдим. У мени кўриб, олдимга келиб, оилавий ишларига аралашмаслигимни талаб қилиб, жанжал кўтарди ва пичоқни қорнимга санчди. Унга нисбатан ҳеч қандай даъвойим йўқ. Чора кўриш ёки кўрмаслик масаласини судга ҳавола қиламан», — дейди жабрланувчи Карина Сабанян.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Беҳзод Турдиев мазкур ишни кўриб чиқиб, судланувчи Миробид Тошматовни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмининг «л» банди (қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан