Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда Spark капотида ЙПХ ходимини 60 метрча судраб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
21.06.2021 17:22,  
374

Андижонда ҳайдовчи Spark капотида ЙПХ ходимини 60 метрча судраб кетиб, ҳодиса жойидан кетиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. ЙҲХББ ушбу ҳайдовчи ушланганини маълум қилди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатларида ҳайдовчи Spark машинасини танишининг уйига яширгани, автомашина рақамларини ҳам ечиб қўйгани аниқланган. Эндиликда ушбу машина жарима майдонига олиб кетилган. Ҳайдовчига нисбатан эса Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида юз берган. Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходими инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган.

Ҳайдовчи кейинги ЙПХ ходимининг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва автомобиль капотига осилиб қолган инспектор билан ҳайдашда давом этган. Тахминан 50-60 метр масофадан сўнг ЙПХ ходими капотдан тушиб қолган. Ҳайдовчи эса ҳаракатни давом эттириб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан