Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Апрел ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик фаоллиги 14% га пасайди
12.05.2020 22:34,  
65

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрел ойидаги ишбилармонлик фаоллиги индексини ҳисоблаб чиқди - мартга нисбатан 859 пунктни (пасайиш 14,1%), 2019 йил апрелига нисбатан 963 пунктни (пасайиш 3,7%) ташкил этди.

Бу пасайишнинг асосий сабаби мамлакат бўйлаб жорий этилган карантин қоидалари саналади. Нималар ўзгарди? 

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони 29,3% га камайиши;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг 8,7% га кўпайиши;
  • биржада хом ашё сотиб олиш интенсивлигининг 8,7% га пасайиши;
  • товар белгилари таркибий қисмининг 75 %га пасайиши.

Апрел ойида олтита ҳудудда ишбилармонлик фаоллиги индекси март ойига нисбатан ўсди: Навоий (35,5%), Хоразм (33,3%), Сирдарё (29,2%), Сурхондарё (8,3%), Бухорода (2,9%) ва Жиззах (2,7%) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилди.

Бошқа ҳудудларда пасайиш кузатилди. Энг йирик пасайиш Андижон (-16,5%), Фарғона (-13,3%), Самарқанд (-8.9%) ва Наманган (-8.1%) вилоятларида кузатилди.

Банк ҳисобварағидаги операциялар 

Апрел ойида банклараро тўловлар сони 3,7 миллион марта банклараро тўловлар амалга оширилди. Бу март ойига нисбатан 1,5 млн.га (29,3%) камроқ дегани. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 39,8 фоизга пасайиш кузатилмоқда.

Юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони барча 14 та минтақаларда камайди. Энг сезиларли пасайиш Бухоро (36,1%), Тошкент (33,8%), Навоий (33,2%) ва Қорақалпоғистонда (35,9%) кузатилди.

Товар-хом ашё биржаси фаолияти

Апрел ойида БФИнинг биржа компоненти 0,913 ни ташкил этди, бу март ойига нисбатан 8,7% пасайишни англатади. Ушбу пасайиш ўртача битимларнинг қисқариши, шунингдек ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг жисмоний ҳажмининг камайиши билан боғлиқ.

Кутилганидек, глобал инқироз ва карантин ушбу таркибий қисмга сезиларли таъсир кўрсатди. Апрел натижаларига кўра Республика товар-хомашё биржаси 51,027 та битим тузди, бу март ойига (58,361) нисбатан 7334 та битимга (12,6%) камдир.

Биржа товар айирбошлашнинг умумий ҳажми 2,99 трлн. сўмни ташкил этди, бу март ойига нисбатан 7,4% га кам.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти

Ушбу компонент март ойига нисбатан 8.8% га кўпайиб, 1,0883 пунктни ташкил қилди.

Фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг сони апрел ойида март ойи (451 870)га нисбатан 4973 тага кўпайиб, 456 833 тани ташкил қилди. 

Йирик корхоналар сони 738 тага кўпайди.

Товарларни рўйхатдан ўтказиш

Апрел ойида ҳимояланган савдо белгиларининг индекси 0,25 ни ташкил этди (олдинги ойга нисбатан 75% пасайиш). Апрел ойида атиги 18 та савдо белгиси ва номлари рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан