Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Арзон машина олган одамнинг қадри йўқми?» Расул Кушербаев хавфсизлик ёстиқчаси бўлмаган автомобиллар ҳақида
3.06.2021 15:35,  
707

Депутат Расул Кушербаев йўлларда содир бўлаётган ЙТҲларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналар сифатининг пастлиги ва хавфсизлик жиҳатидан жиҳозланмаганлиги ҳам сабаб бўлаётганини таъкидлади.

«Илгари одамларни темир ўлдирган бўлса, ҳозир пластмасса ўлдиряпти. Нима фарқи бор? Автомобилларингиз агар шунчалик яхши чиқаётган бўлса, нимага ҳалигача ўлим хавфи кўпайиб бормоқда? Сиз машиналарингизни ўша чет эл машиналари билан солиштиринг. Сиз (UzAutoMotors) фақат бизники яхши, яхши деб айтасиз», — деди у.

Депутат арзон нархларда сотилаётган машиналарда хавфсизлик ёстиқчалари йўқлигини қайд этди.

Автомобиль йўллари бўйича мутахассис Орифжон Назаров машиналар сифатини танқид қилишдан кўра, ҳайдовчилар маданиятини ошириш кераклигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан