Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асака туманида содир бўлган ЙТҲда тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси вафот этди
12.01.2021 09:52,  
647

Асака—Марҳамат йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Асака туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси вафот этган. 

“Дарё” манбасининг маълум қилишича, ЙТҲ 2021-йилнинг 10-январ куни соат 19:10 да содир бўлган.Асака—Марҳамат йўлида ҳаракатланиб келаётган тез тиббий ёрдам бўлими машинаси қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашган. Натижада 1978-йилда туғилган тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси Ш.Ҳ. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бўлим фелдшери Ё.Қ. эса бош мия чайқалиши, бурун устки соҳаси шилиниши жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимларидан бирининг айтишича, ушбу бригада соат 18:29 да “Неъматобод” маҳалласида яшовчи фуқаролардан келган мурожаатга асосан чақирувга чиққан бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан