Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза AstraZeneca вакцинасини жўнатди
26.11.2021 19:05,  
8

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида 150 минг доза AstraZeneca вакцинаси жўнатилди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Ўзбекистоннинг Венадаги ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотига кўра, вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Венадаги элчиси Абат Файзуллаев Австрия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан биргаликда Тошкентга инсонпарварлик юкларини жўнатиш маросимида иштирок этган.

Вакциналарни манзилга безарар етказиб бериш учун томонлар тиббий маҳсулотларни ташишнинг барча жиҳатларини таъминлашни назарда тутган. Хусусан, вакциналар махсус совиткичли контейнерга жойлаштирилган. Унда совитиш жараёни ва 2-7 даражали ҳарорат таъминланади. Юкни Тошкентга етказиш Vie Pharma Handling Center махсус транспорт хизмати томонидан амалга оширилмоқда.

Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга Австрия Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхартнинг 7–8 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган эди. Ташриф доирасида Австрия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари раҳбарлари билан учрашган.

Михаэль Линхарт Ўзбекистон Австриянинг Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим ҳамкори эканини таъкидлаганди. Шунингдек, Австрия фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган. «Бу дўстликнинг кучли белгиси эди», — дея қайд этган эди австриялик дипломат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан