Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Азиз Абдуҳакимов туркий давлатлар орасида “Олтин учбурчак” турини таклиф этди
24.06.2020 13:07,  
106

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 23 июнь куни видеоконференция шаклида ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Туризм вазирларининг V йиғилишида иштирок этди. Туризм вазирларининг онлайн учрашувида шунингдек ТТДҲК бош котиби Багдад Амреев, Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсой, Озарбойжон туризм агентлиги раиси Фуат Нагиев ҳамда қолган ТТДҲК мамлакатларининг туризм ташкилотлари раҳбарияти қатнашди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари томонидан Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкент вилоятидаги Занги ота ва Қўнғирот туманидаги Ҳаким ота Боқирғоний зиёратгоҳларини ўз ичига олган “Олтин учбурчак” турини фаоллаштириш таклиф этилди. Бундан ташқари, чегара олди ҳудудларида оффшорлар туристик кластерларини ташкил қилиш таклиф этилган бўлиб, унда савдо-сотиқ ва бошқа алоҳида солиқ шарт-шароитлари кўзда тутилган.

“Биз туркий тилли давлатлар маданияти ва анъаналарини намойиш этувчи турли фестивалларни ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўтказилишини  иштирокчи мамлакатларнинг маданий тадбирлар ягона тақвимини шакллантириш орқали биргаликда тарғиб қилишни таклиф этамиз”, - деди Абдуҳакимов ва йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўтказилаётган “Мақом”, “Бахши”, Халқ амалий санъати фестивали каби йирик маданий-оммавий фестивалар ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, онлайн-конференция давомида Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларнинг тарихий ва туристик шаҳарлари ўртасида авиарейслар сони ва йўналишларини ошириш, уларнинг географиясини кенгайтиришни таклиф қилди. Хусусан, Туркия, Озарбойжон, Венгрия ва бошқа иштирокчи мамлакатларнинг тарихий ва туристик шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларининг янги йўналишлари ушбу давлатлар иқтисодиётига ижобий таъсир қилади. Бундан ташқари, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида қадимий Ипак йўли бўйлаб замонавий карвонсаройлар қуришни таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан