Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бангкокдан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари Фарғонада карантинга олинди (фото)
26.03.2020 11:12,  
362

Жорий йил 26 март куни соат 05-25 да Бангкок-Фарғоначартер рейси орқали Бангкок шаҳридан жами 257 нафар (67 эркак, 163 аёл, 27 вояга етмаган, улардан 18 ўғил бола, 9 қиз болалар, шундан 255 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар аёл Россия ва 1 нафар эркак Украина фуқароси бўлган) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Бир нафар фуқаро - 2010 йил 7 майда туғилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани М-6 мавзе 90-уйда яшовчи Огородников Михаил қаровчиси йўқлиги бўлганлиги сабабли шу рейснинг ўзида Тошкент шаҳрига юборилди. 

Қолган 256 нафар фуқаролар махсус ажратилган 14 та автобус ва 3 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Риштон туманидаги “Соғломлаштириш профилакторияси”га жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан