Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс кечасида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилади. Унинг рақиби америкалик Морган Фитч (19-4-1, КО 8) бўлади. Бугун эртанги жанг олдидан анъанага кўра тарозидан ўтиш ҳамда кўз уриштириш маросимлари ўтказилди.
Тарозида ҳар икки боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Бектемир Мелиқўзиев 170.6 фунт, яъни 77,3 кг тош босди. Оқшомнинг марказий жанги Жозеф Диас ҳамда Шавкатжон Раҳимов ўртасида вакант бўлиб турган IBF камари учун кечади.