Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бельгия миллий мотам кунини эълон қилди
16.07.2021 22:38,  
389

Бельгия сув тошқини натижасида жуда кўп одамлар ҳалок бўлганлиги учун 20 июлни миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда қироллик Бош вазири Aлександр де Кроо маълум қилган.

Аввалроқ Бельгияда табиий офат қурбонлари сони 15 кишига етгани ҳақида хабар бергандик.

Мамлакатда сув тошқини натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 23 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак кетган. 40 мингдан зиёд хонадон электрсиз қолди, зарар кўрган провинцияларда ҳукумат водопровод сувидан фойдаланмасликни тавсия этди. Ҳукумат Европа Иттифоқининг фуқаро муҳофазаси механизмини ишга туширди, Франция, Aвстрия ва Италия Бельгияга ёрдам кўрсатмоқда.

«20 июль, сешанба куни миллий мотам куни бўлади. Бунда ҳалок бўлганлар ёдга олинади. Аҳоли орасида бирдамлик ҳисси қўллаб-қувватланади», — деб ёзган Де Кроо Twitterда.

Шунингдек, Бельгия ҳукумати 21 июль куни миллий байрамни нишонлашни чеклашга қарор қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан