Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Билл Гейтс баҳорда олтита COVID-19 вакцинаси тайёр бўлишини башорат қилди
9.12.2020 12:11,  
99

Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс “Singapore FinTech” фестивалида 6 та компаниянинг коронавирусга қарши вакцинаси келаси баҳорга қадар фойдаланиш учун тайёр бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

“Мен 2021 йилнинг биринчи чорагига қадар коронавирусга қарши олтита вакцина тайёр бўлишини кутмоқдаман”, дейди Гейтс.

Миллиардер AstraZeneca, Johnson & Johnson, Novavax, Pfizer / BioNTech va Moderna компанияларининг вакциналари тез орада тасдиқланиши мумкинлигини айтган. Аммо Гейтс олтинчи компаниянинг номини тилга олмаган.

Гейтс вакциналар тайёр бўлганидан сўнг, уларни ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда тенг равишда тарқатиш жаҳон ҳамжамияти учун катта муаммо бўлишини айтган. У 2022 йилга қадар COVID-19 пандемиясини енгиб ўтиш учун келаси йил вакцина пайдо бўлишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Билл Гейтс инсоният навбатдаги пандемия билан 20 йилдан кейин тўқнашиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус янги пандемиядан сақланиш учун БМТ давлатларини вакцина ва хавфсизлик чоралари учун инвестиция киритишга чақирди.

Бундан ташқари, ЖССТ директори нисбатан бой давлатлардан вакцинага етиш пойгасида камбағалроқ давлатларни четда қолдирмасликни сўраган. У COVID-19 пандемияси глобал инқироз эканини, шу сабабдан халқаро даражада муҳим воситаларни тенг тақсимлаш кераклигини таъкидлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан