Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биринчи ўзбек космонавти таъсисчилигидаги корхонага алоқадор тергов иши назоратга олинди
2.05.2021 19:57,  
298

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов таъсисчилигидаги корхонага алоқадор тергов иши назоратга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йилнинг 3 декабрь куни  «Megatek-Avto» корхонаси улушдорлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 2021 йил 20 апрель куни Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси (Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1,2-бандларига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 2021 йил 29 апрель куни бекор қилинган.

Дастлабки тергов жараёнида мол-мулкка қўйилган тақиқ ечилганлиги ҳолати юзасидан Тергов департаменти томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда. Ҳақиқатни аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш мақсадида, жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олиниб, «Megatek-Avto» МЧЖ ҳамда жиноят ишига алоқадор «Grand Ravon Oil» МЧЖ ва «Vodiy Grand Optima» МЧЖларнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди. Мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратига олинган ва тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан