Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болаларни қайси холларда эмлатиш мумкин эмас? 
13.10.2020 18:07,  
908

 Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова  коронавирус инфекцияси ва уни даволаш бўйича муҳим саволларга жавоб қайтарди.

— Болада грипп ва бошқа касалликларга  эмлатишдан кейин иситма чиқиши хавфли эмасми? Қайси холларда эмлатиш мумкин эмас? 

Бола ёшлигида оғир касалликларга чалинмаслиги учун қатор эмлашларни олишлари керак. Эмлаш баъзи ҳолатларда реакция бериши ҳам мумкин. Аммо у шифокорлар томонидан тўғри амалга оширилса деярли салбий таъсирлари бўлмайди. 

Эмлашдан сўнг бола тана ҳарорати кўпи билан 38.5 даражагача кўтарилса, бу нормал реакция ҳисобланади. Болага кўп суюқлиқ ичириш тавсия этилади. Зарур ҳолатда иситма туширувчи сироп ичириш ҳам мумкин.

Эмлашга бўладиган реакция кўпи билан 2 кун давом этиши керак. Ундан ортиғи бошқа касаллик ёки аллергик ҳолат мавжудлигидан далолат бериши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш талаб этилади.

Эмлашдан сўнг болани камида бир кун давомида чўмилтирмаслик лозим.

Агар болада олдин қайсидир эмлашга қаттиқ реакция бўлган бўлса, шу турдаги эмлашни олишдан олдин шифокорга болада бўлиб ўтган реакция ҳақида хабар беришингиз лозим. 

Шунингдек:
- болада иситма билан боғлиқ бўлмаган тутқаноқ  ҳолати, эпилепсия касаллиги бўлса;
- бола касал бўлиб, иситмаси чиқаётган бўлса, 
- болага юборилиши зарур бўлган қарши вакцина касаллиги билан касалланган бўлса,
- эмланишдан сўнг бола бошқа мамлакатга кетаётган бўлса эмлаш таъқиқланади.

Пандемия даврида эмлашда ўта эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Эмлаш жараёнида яна қуйидагиларга  амал қилишни тавсия этаман:

- Одамлар тўпланишидан ўзингизни хамда фарзандингизни эхтиёт қилиш мақсадида, шифокорингиз билан телефон оркали вақтини аниқлаб олинг;

- борганингизга бошка хоналарга ёш болангиз билан киришдан сақланишингиз учун шифокордан анкетангизни олдиндан тайёрлаб қўйишини илтимос қилинг;
 
- уйдан чиқаётганингизда санитайзер, ниқоб ва бир марталик қўлқоп олишни унутманг;

- кўча ва поликлиникада юзингиз ва кўзингизга қўлларингиз билан тегманг;

- бола учун сув, кўрпача ва ёқимли ўйинчоғини ўзингиз билан олинг. Булар эмлаш жараёнидан кейин Сизга керак бўлади;
 
- уйга келганиздан кейин қўлларингизни камида 20 сония давомида совун билан ювишни эсдан чиқарманг;

- эмланишдан сўнг болангизни соғлиғини бир неча кун давомида кузатиб туринг ва безовталик сезсангиз шифокорга мурожаат қилинг.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан