Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўстонлиқда эрини ҳимоя қилаётган аёл икки кишига пичоқ урди
9.05.2020 11:16,  
905

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2020 йил 4 май куни соат 16.30 да қўшнилар ўртасида жанжал келиб чиқди ва 33 ёшли Х.Х. эрини ҳимоя қилиш мақсадида икки кишига пичоқ урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Бўстонлиқ тумани Хўжа МФЙда қўшнилар 42 ёшли М.М. ва 47 ёшли К.М. ҳамда 35 ёшли У.Х. ўртасида аввалдан мавжуд бўлган низо сабаб ўзаро муштлашув юзага келади. Муштлашаётганларни кўрган Х.Х ошхонадан пичоқ олиб, М.М. ва К.М.ларга тан жароҳати етказади ва турмуш ўртоғини ажратиб олади.

Натижада М.М. ва К.М.,лар олган тан жароҳатлари билан Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган, суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккаласига ҳам “оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир дона ошхона пичоғи ва қон доғлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан