Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия компанияси Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди
14.01.2021 10:02,  
226

Британиянинг ARUP компанияси экспертлари Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди. Унда кучли ёғингарчилик ҳамда шаҳар каналлари тўғонларидаги ёрилишлар натижасида сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳам кўрсатилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 11-январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, АРУП компанияси, Жаҳон банки мутахассислари, ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, Тошкент шаҳар газ таъминоти бошқармаси ва “Тошиссиққуввати” АЖ раҳбарияти иштирокида шаҳарни барқарор бошқариш бўйича семинар ўтказилган.

Мутахассислар Тошкент шаҳрининг барқарор ривожланишидаги асосий хавфлар – зилзила ва сув тошқинлари эканини таъкидлаган. Бунда, айниқса, зилзилалар натижасида қурбонлар ва йўқотишлар сони кўпроқ, чунки сув тошқинлари содир бўлиш эҳтимоли паст ҳисобланади.

Семинар иштирокчилари интерактив шаклда кучли зилзила хавфи ва эҳтимолий зарарлар миқдорини баҳолаган. Зилзила рўй берган тақдирда инфратузилма бузилиши тизими ишлаб чиқилади. Биринчи навбатда газ тармоқларига эътибор қаратиш тавсия этилади.“Ўзбекистон пойтахти сўнгги олти йилдан буён ҳар йили баҳорги тошқинларга тайёр эмас. Бу каби фавқулодда ҳолатнинг энг йириги биринчи бор 2014-йилнинг майида кузатилган. 16 соатга яқин ёққан ёғингарчилик кўплаб кўчаларни ҳақиқий кўлга айлантириб қўйган эди”, — деб ёзади “Подробно.уз”.Нашрнинг таъкидлашича, бунинг асосий сабаби пойтахтда янги турар жой бинолари, йўл ва кўприклар бу каби ҳолатлар инобатга олинмаган ҳолда қурилган.

Масалан, сувнинг тўғри оқими ҳисобга олинмаган, баъзи ариқлар йўл четида шунчаки жойлашган бўлиб, ҳеч қаерга элтмайди.Иккинчи сабаби қилиб эса коллектор тармоқлари ва ариқларнинг чиқиндилардан тозаланмаслиги кўрсатилган.

ARUP компанияси лойиҳалаштириш, архитектура, режалаштириш, лойиҳаларни бошқариш соҳасида консалтинг хизматларини тақдим этади. У 1946-йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг 36 мамлакатида 96 та офисга ва 16 мингдан ортиқ ходимларга эга, 160 дан ортиқ давлатларнинг лойиҳаларида иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан