Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу ҳафта иссиқ ҳарорат билан бошланиб, совуқ ҳарорат билан тугаши маълум қилинди
19.10.2020 17:51,  
911

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво массаси таъсир этиши кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Республикамизда кам булутли об-ҳаво давом этади, кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даражагача кўтарилади, бу эса шу кунларнинг иқлимий меъёридан 4-5 даражага юқори.

21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудлари Ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида булутлар кўпаяди, кечқурун эса шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача эсиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида қуруқ, кам булутли об-ҳаво кутилмоқда.

22-23-октябрь кунлари салқин ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республиканинг барча ҳудудларида булут қоплами ортиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим вилоятларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва кечаси 3-8 даража илиқни, шимолда 0-3 даражагача совуқ ва кундузи 13-18 даражани иссиқни ҳосил қилади, бу эса шу кунлар учун ҳарорат меъёрларидан 3-5 даражага паст бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан