Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун 835 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди
1.08.2020 23:48,  
258

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди

Жумладан, беморларнинг 396 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан