Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
8.06.2021 08:44,  
157

Соҳа мутаҳассисларининг хабар беришича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади.

Баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, жанубда баъзи жойларда 41-43 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан