Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Тошкентда оғир атлетика ўйича Осиё чемпионати старт олади
17.04.2021 09:26,  
64

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика ўйича Осиё чемпионати старт олади. Кеча Wyndham меҳмонхонасида мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Абдулла ал Жермал, мусобақада иштирок этадиган таниқли спортчилар, жумладан, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, Олимпия ўйинлари рекордчиси Руслан Нурудиров, Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби ва 3 карра ЖЧ совриндори филиппинлик Хеделин Диас, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир ўзбек спорти учун унутилмас воқеликлардан бири билан бошланди. Бир неча ой аввал хорижий манбаларда рақибларнинг допинг таҳлилидан мусбат натижа чиққач, ҳамюртимиз Иван Ефремевга Лондон-2012 Олимпиадасининг бронза, Долера Давроновага эса Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали топширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан йўлланган спортчиларимизнинг медаллари Тошкентга етиб келди ва бугун улар ўз эгаларига тақдим этилди. Медалларни МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов топширди.

«Навбатдаги Осиё чемпионати пандемия давридаги илк мусобақа, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан аввал қитъамиз учун сўнгги турнир ҳам ҳисобланади. Осиё оғир атлетика спортида жаҳонда етакчи қитъа ҳисобланади. Рио Олимпиадаси мисолида айтсак, унда 15 олтин медалдан 13 таси айнан қитъадошларимизга насиб этган. Осиё чемпионатида кўплаб жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари иштирок этишади. Жумладан, етакчи саналган Хитой жамоаси ҳам энг кучли 18 нафар атлет билан келмоқда. Шу боис беллашувлар қизиқ ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ», – деди Шаҳрулло Маҳмудов.

Иван Ефремов ҳам энди Олимпия совриндорлари қатори тақдирланадими, деган савол кўпчиликда пайдо бўлган. Бу саволга МОҚ раисининг биринчи ўринбосари қуйидагича жавоб берди:

«Медаль қисқа муддат ичида етиб келди. Шу боис бугун уни тантанали равишда топширишга қарор қилдик. Пул мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳукуматимизга мурожаат қилдик. Спортчиларимиз доимо давлатимиз томонидан қўллаб келинган. Ишонамизки, Ефремов ҳам ўз меҳнатига муносиб мукофотини олади».

«Бундан жуда ҳам хурсандман. Кечроқ бўлса ҳам мамлакатимизнинг оғир атлетика бўйича Олимпиадалардаги илк медалига муаллифлик қилмоқдаман. Ҳиссиётимни сўз билан ифодалаш қийин», – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Иван Ефремов.

Тадбир давомида Долера Давроновага ҳам Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медали топширилди. Шундан сўнг мусобақанинг ташкилий жараёни, спортчиларимизнинг ҳолати, Токио-2020 Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан