Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро ва Навоий шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилди
27.03.2020 08:43,  
160

Бухоро вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Бухоро шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Навоий вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 12.00 дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади. 

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, шаҳар ва туманларда (Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманлари) доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бир қаторда, 27 март куни соат 12.00 бошлаб ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан