Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятининг янги ҳокими тайинланди
29.02.2020 14:05,  
1224

29 февраль куни Бухоро вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман, шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди. 

Абдулла Арипов Президентнинг Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни ўқиб эшиттирди. 

Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент Фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камоловни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлигини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан