Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода аёллар даладаги қорамолларни ўғирлаб кетди
3.01.2022 19:17,  
297

Бухоро тумани ИИБга Кўчкўмар маҳалласида яшовчи Ғ.И. ариза билан мурожаат қилиб, қишлоғидаги фермер хўжалиги ер майдонида ўтлаб юрган икки бош ғуножинини ҳамда бир бош ҳўкизини ўғирлаб кетишганини билдиради. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Қавола Маҳмуд маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган A.M. ва шу туманнинг Қўшходим маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж.М исмли аёллар содир қилганликлари аниқланди. Уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа шу каби фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида уларнинг яна бир қатор жиноятлари фош этилди. Жумладан, шу йилнинг 15 ноябридан 16 ноябрига ўтар кечаси Бухоро тумани Сўфикоргар маҳалласи ҳудудида жойлашган «Шухрат» фермер хўжалиги дала майдонидан фуқаро Г.У.ga тегишли бўлган баҳоси 15 миллион сўмлик икки бош қорамолини ҳамда 2021 йилнинг 7 октябрь куни тахминан соат 23:00 дан 8 октябрь куни тахминан соат 7:00 га қадар бўлган вақт оралиғида туманнинг Деча маҳалласида жойлашган “Бўрон Азим” фермер хўжалиги ер майдонида ўтлаб юрган фуқаро X.M. га тегишли бўлган, баҳоси 7 миллион сўмлик бир бош қорамолни ўғирлаб кетганлиги ҳам фош этилди.

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг яна бир қатор жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан