Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода cувга ажратилган маблағлар сувга оқиб кетди
9.02.2021 09:19,  
202

Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. 

Келтирилишича, Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича назорат ўлчови ўтказилган. Унда “Э.” МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишгани аниқланган.

Шунингдек, сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича Ижиниринг компанияси ДУК Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу жамиятга 254,4 млн сўм бюджет маблағи ўтказиб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги)билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан