Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ички ишлар ходими либосида «хурмача қилиқ» қилган тиктокерлар жавобгарликка тортилди
23.05.2021 13:56,  
411

Бухоро вилояти Ромитан туманида ички ишлар ходимларининг хизмат формасини кийиб олиб, кўчада «хурмача қилиқларни» амалга оширган ва бунинг видеосини TikTok’ка жойлаштирган йигитлар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди, деб ёзади "Дарё".

Маълум қилинишича, тиктокерлар ички ишлар ходимларининг формасида турли ноўрин хатти-ҳаракатлари тасвирланган видеороликларни ижтимоий тармоқда тарқатган.

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаролар шахсига аниқлик киритилган ва уларнинг иши Ромитан тумани судида кўриб чиқилган.

Йигитлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддасида (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) назарда тутилган қоидабузарлик содир этганликда айбли деб топилиб, уларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан