Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги носоз йўл сабаб юк машинасидаги иссиқ асфалт бир инсоннинг устига ағдарилиб тушди
11.01.2021 17:07,  
500

Бухоро шаҳрида 10 январ куни иссиқ асфалт ортилган юк машинаси эркакнинг устига ағдарилиб кетгани хабар қилинган эди. Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 10 январ куни соат 16:35 атрофида Бухоро шаҳрининг Баҳовуддин Нақшбанд кўчаси Амир Темур мавзесида жойлашган 25-уй ёнида содир бўлган. Хабарда юкхонасига иссиқ асфалт ортилган «Ҳово» русумли юк автомашинаси шу ҳудуда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимнинг устига ағдарилиб кетгани айтилган.Бу ҳолатни кўрган бошқа бир аёл ҳушини йўқотиб, ерга йиқилиб тушган. Атрофдаги фуқароларлар тўкилган асфалтни ковлаб, юк тагида қолиб кетган ходимни қутқариб олган.

Дастлаб юк кўплигидан унинг оёғини чиқара олмаган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошҳқармаси ва тез ёрдам етиб келганидан сўнг фуқаро билан қазиб олинган. Фуқаро ва ҳушини йўқотган аёлга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатаилиб, шифохонага жўнатилган.Ҳудудда яшовчи аҳолининг сўзларига кўра, мазкур бахциз ҳодисага сабаб йўлак остида қолдириб кетилган ковак бўлган. Бундан бир неча кун аввал худди шу ерда марказий сув қувури ёрилган ва сувоқова ташкилоти муаммоларни бартараф этиш мақсадида йўлак остини қазиган ҳамда йўлак юзаси кўмиб кетилган. Ушбу носоз йўлакдан ҳаракатланган юк машинаси эса йўлнинг ўша қисми мўртлиги сабабли бир инсоннинг устига ағанаб тушган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан