Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича: Жорий йил 21 февраль куни, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 21 февраль куни 04:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган савдо мажмуаси ертўласида жойлашган ҳожатхонага кириш эшиги олдида қаровсиз қолдирган сумкасидан 3 дона сувенир 50 АҚШ доллари, нархи 10.000 сўмлик 2 дона қалам, нархи 100.000 сўмлик 2 дона зираклари, хонадон калитлари ва нархи 1.200.000 сўмлик “Самсунг” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 23 февраль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.