Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навбатдаги чанг бўрони, -15 даража совуқ: Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
14.11.2021 14:48,  
1005

17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. 

7-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари -5...-8 даража совуқ, кундуз кунлари +0..+3 даража илиқ бўлади. Шимолда кечалари -12...-15 даража совуқ, кундуз кунлари 0...-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан