Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чинозда Кон геология инспекциясига тегишли Captiva давлат рақами ёпиб бошқарилгани учун жарима майдонига жойлаштирилди
9.12.2020 11:53,  
316

Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тегишли Captiva автомобили Тошкент вилояти Чиноз туманида давлат белгиси ёпилган ҳолда бошқарилгани учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

ЙҲХББ хабарига кўра, давлат рақам белгиси 01 215 PFA бўлган Captiva автомобили ҳайдовчиси машина рақамини ёпган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео ва фотосуратлар фуқаро томонидан ИИВ ЙҲХББга юборилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тегишли бўлган Captiva ҳайдовчиси Чиноз тумани ҳудудида транспорт воситаси давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган қоплама ёпиб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.

1986 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Э.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди, шунингдек, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Маълумот учун, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан