Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чироқчи туманида 50 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди
18.03.2021 15:27,  
100

Чироқчи тумани "Мустақиллик" маҳалласидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси яқинидаги байрамона безатилган сайилгоҳда ижтимоий ҳимояга муҳтож "Темир дафтарга" киритилган оилаларнинг 50 нафар фарзандларини суннат тўйлари ўтказиб берилди. 

Хайрия-суннат тўйи «Инсонга наф келтириш-олий бахт» шиори остида ўтказилди. Тадбирда Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини таъкидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилади.
Айниқса, даврага кичкинтойларнинг севимли эртак қаҳрамонлари чиққанларида тўйболалар қувончдан чапак чалиб юбордилар ва улар билан биргалашиб рақсга тушдилар. Даврага гўё дунёнинг барча шодликлари жамлангандек бўлди. 

Тадбирда бир қатор хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, туман Маданият маркази актёрлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қувноқ томошалар, дор ўйинлари даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.

Хайрия-суннат тўйи якунида катта кураш мусобақаси ҳам ташкил этилди. Очиқ осмон остида кураги ер кўрмаган  вилоятимизнинг турли туманларидан келган полвонлари халқ олдида ўзаро куч синашишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан