Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«COVID-19»нинг янги штаммларини ишлаб чиқариш лабораториясига айланган мамлакат маълум қилинди
4.05.2021 13:25,  
1532

Бразилия ҳали ҳам коронавирусни ўз назорати остига ололмаган, шу сабабли мамлакат вируснинг янги турларини кўпайтираётган улкан «лаборатория»га айланган. Бу фикрларни Сан-Паулу университети тиббиёт факультети профессори Доминго Алвес айтиб ўтди.

«Бизда жиддий хавф мавжуд. Негаки, инфекцияни юқтириш даражаси юқори бўлганлиги билан бирга, санитария назорати ҳам мавжуд эмас. Биз идеал «лаборатория»га айландик», дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, аллақачон маълум бўлган штаммлар айсбергнинг фақат бир учи, аслида улар янада жуда кўп.

«Манаус шаҳрида аниқланган штамм айниқса хавфлидир, чунки уни тобора кўпроқ ёшлар, шу жумладан ҳомиладор аёллар юқтира бошламоқда», дейди Алвес.

Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штаммларни аниқлаш вақти-вақти билан рўй беради. Аммо мутациялар ҳақида гап кетганда, вазиятни ёмонлашишини англанилиши керак.

Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда учинчи ўринда бормоқда. Бу ерда 14,7 миллион одам инфекция билан зарарланган, унинг асоратлари оқибатида 407 минг нафар бемор вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан