Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дамас» билан тўқнашган «Ласетти» ёниб кетди
16.05.2021 14:16,  
142

Жорий йилнинг 15 май куни соат 17:20ларда, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри «Хива-Урганч» йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 26 ёшли Х.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» русумли ҳамда ҳайдовчи, 36 ёшли М.Ф. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида «Ласетти» русумли автомобиль йўлни четидаги бетон тўсиққа урилган ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан