Миллий Олимпия қўмитасида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни табриклаш маросими бўлди.
Ҳурматли Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Нодирбек «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Президент масалаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ушбу мукофотни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, чемпионимизга совға қилинган 2 хонали хонадон калити топширилди. Нодирбекнинг
икки нафар мураббийларига, хусусан, марҳум Дмитрий Каюмовнинг оиласига 100 млн сўмдан пул мукофоти, жаҳон чемпионатининг бошқа иштирокчилари 50 млн сўмдан пул мукофоти топширилди.