Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди
8.09.2020 09:18,  
606

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6061-сон, 07.09.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қуйидаги вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди:

- қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш;
- қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
- қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
- тупроқ бонитировкасини ўтказиш;
- қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;
- тупроқ унумдорлигини ошириш;
- тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди ва унинг вазифалари белгиланди.

Жумладан, Агентлик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

2021 йил 1 январдан бошлаб ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.

Онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.

Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан