Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони 160 000 нафардан ошди
19.04.2020 10:47,  
232

АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 пандемиясидан вафот этганлар сони 160 000 нафардан ошди.

Тошкент вақти билан 9:38 даги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 2 329 651 нафарни ташкил этмоқда. 

Беморларнинг 160 721 нафари вафот этди, 595 433 нафари тузалди. Вафот этганларнинг 38 910 нафари АҚШликлардир.

Коронавирус инфекцияси қайд этилган энг катта давлат АҚШ бўлиб, мамлакат бўйлаб 3 723 634 киши коронавирус тести топширган, улардан 735 086 кишида инфекция аниқланди, беморларнинг 114 123 нафари касалхонага ётқизилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан