Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ экология «бошлиғи»ни қўлга олди
17.02.2021 23:02,  
2087

2021 йил 15 февраль куни фуқаро С. Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Пастдарғом тумани ҳудудидаги Самарқанд вилоят Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли, ижарада ишлатиб келаётган 1 гектарли ер майдонида экилган 158 туп «тол» дарахтини каллаклаш учун рухсатнома бериш эвазига, ўзини Пастдарғом тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур аризага асосан 2021 йил 15 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини туман Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган Пастдарғом тумани экология ходими А.Х. ариза муаллифидан 4 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан