Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори ва Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган “Meldonium” моддаси аниқланган.
Натижада у 3 йил муддатга спортдан четлатилган. Четлатиш 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.
Дзюдочи халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.