Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экология қўмитаси Денгизкўлга чиқинди сувлар оқизилаётгани ҳақидаги мурожаатга муносабат билдирди
23.07.2020 13:29,  
272

Sof.uz сайтига Бухоро вилоятидаги Денгизкўл кўли бўйича мурожаат келиб тушган эди. Унда айтилишича, кўл ёнида нефть-газ кони ва тозаловчи сепараторлар жойлашган. Ажралиб чиққан сувни тўғридан тўғри Денгизкўлга оқизиб қўйишган.

Маълум қилинишича, диаметри камида 50 смли қувурдан тушаётган аралашма сувни сариқ рангга бўяб, ниҳоятда бадбўй ҳид чиқаради.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ахборот хизматининг бизга маълум қилишича, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Олот туманининг Сомон тепа маданли конларидан Денгизкўл ҳудуди орқали Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан янги газ қувурини монтаж ишлари амалга оширилган.

Ушбу даврда қувурларнинг герметиклигини таъминлаш мақсадида 3300 м3 сувдан фойдаланиб, синов Гидросиновдан ўтказиш даврида ҳосил бўлган оқова сувлар жой рельефига оқизилган ва қувурлар ичидаги чанг, қум, занг, қолдиқлари чиқарилганлиги маълум бўлди.

Бошқарманинг аналитик лаборатория мутахассислари олинган маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10. 2018. йилдаги 820-сонли қарорининг 4-боб 18-банди 5-иловасига мувофиқ Гидросинов ўтказилгандан кейин ҳосил бўлган оқова сувларни Денгизкўлга оқизганлиги учун қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди.

Ҳисоб китобларга кўра 2943 600 сўм миқдорида Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2-чорак юзасидан ҳисоботига компесация тўлов қўшимча тўлаб бериш мажбурияти юклаб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан