Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған 5 март куни Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда Газета.ру мухбири.
Матбуот котибига кўра, икки давлат вакиллари Москвада Идлибдаги вазият ва Сочи шартномаси бажарилиши юзасидан сўзлашишади.
Эслатиб ўтамиз, Идлибнинг шимолий-ғарбида Сурия ҳукумат кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида камида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлганди.