Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртадан магистратура имтиҳонлари бошланади
7.09.2020 09:37,  
4529

2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган. 

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни http://magistr.edu.uz  va  http://ruxsatnoma.edu.uz/  манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилган.

Айни вақтга келиб мазкур тизим орқали  54 мингдан ошиқ абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олишган (жами абитуриентлар сони эса 70 мингдан ортиқ).

"Имтиҳон бошланишига оз вақт қолди, ШОШИЛИНГ, рухсатномаларни юклаб олинг. 

Магистратура абитуриентлари тест имтиҳонларига фақат ПАСПОРТ  ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун РУХСАТНОМА билан киритилишини яна бир эслатиб ўтамиз" дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан