Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келиши башорат қилинмоқда
19.04.2021 13:58,  
728

Синоптикларнинг маълум қилишларича, бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 24-27° илиқгача исийди.

20-21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади.
20 апрелда кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17° илиқ, кундузи 17-22° илиқ атрофида бўлади.
21 апрелда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Кундузги ҳаво ҳарорати 13-18° илиқгача пасаяди.

Республиканинг айрим туманларида 20-21 апрелда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 20-21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

22 апрелда совуқ антициклон перифериясида ҳарорат кечалари 3-8° илиқгача пасаяди, кундуз кунги ҳарорат эса аста-секин кўтарила бошлайди ва кундузи ҳаво 17-20° илиқгача исийди, 23 апрелда эса 22-25° илиқгача кўтарилади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

21-24 апрел кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қуйидагича кузатилади:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 22 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 23 апрелда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 22-27° илиқ, 24 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 22 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 23 апрелда кечаси

8-13° илиқ, кундузи 25-30° илиқ, 24 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси

7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 22 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 23 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ,

24 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 22-23 апрелда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 23-28° илиқ, 24 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси

10-15° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 22 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 23 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ,

24 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқдан 2° совуқ-3° илиқгача ўзгариб туради, кундузи 21 апрелда 4-9° илиқ бўлади, 22-24 апрелда 12-17° илиқгача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан