“РИА Новости” хабарида айтилишича, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 2022 йилнинг январида бўлувчи Иттифоқ ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Украина ва Беларусдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Евроиттифоқнинг янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” концепциясини эълон қилишини айтган.
“Концепция кўриб чиқилиб, март ойида қабул қилиниши лозим”, деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Евродипломатия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина ва Беларусда Европа дучор бўлаётган янги таҳдидлар кузатилиб, бу алоҳида давлатларга эмас, бутун Евроиттифоқ ҳавфсизлигига даҳл қилади.