Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси амалда бўлмаган қандайдир моддаларни ўзича тўқиб ёзмоқдами?
14.09.2021 16:37,  
339

Аризачи “Prod Fish Trade” МЧЖ раҳбари Б.Тешабоев Фарғона туманлараро маъмурий судига “янги очилган ҳолат юзасидан суд қарорини қайта кўриш тўғрисида” ариза ва қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, Қува туман маъмурий судининг 2019 йил 16 сентябрь кунги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиб, давлат божи вилоят ҳокимлиги томонидан эмас аксинча жисмоний шахс томонидан тўлангани, ҳокимият вакилларига берилган ишончномалар қонуннинг 62-моддаси талабларига жавоб бермаслиги, асосийси Қува туман маъмурий судига киритилган 14.08.2019 йилдаги 02-04/3795-сонли ариза вилоят ҳокимлигидан рўйхатдан ўтмагани, ушбу рақам билан, Қува туманида яшовчи фуқаро Х.Хасановага жавоб хати берилгани яъни вилоят ҳокимлиги маъмурий судга ариза билан мурожаат қилмагани ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 12 июндаги қарорига асосан ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Юлдашев Бахтиёр Рахимович  ишни 2021 йил 20 апрель куни кўриб чиқиб, янги очилган ҳолат бўйича Ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги ариза ва қўшимча аризани қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида ажрим қабул қилган.

Судья Юлдашев Бахтиёр Рахимович ўзининг ажримининг асослантирувчи қисмида, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 269-моддасига кўра, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар;

2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон ҳулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар;

3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судьяларнинг муаян ишни кўришда содир этган жиноий қилмишлари;

4) суд чиқарган ҳал қилув қарори, ҳукм, ажрим ёки қарорнинг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа органлар қарорининг бекор қилиниши.

Айни ҳолатда, “Prod Fish Trade” МЧЖ томонидан киритилган аризада ушбу моддада қайд этилган ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш асосларининг биронтаси мавжуд эмас, деб аризани рад қилган.

Юқоридаги ҳолат билан танишиб чиқиб ё йиғлашимни ёки кулишимни билмай қолдим. Машинани тўхтатинг мен тушиб қолай деб юборганингни билмай қоласан. Қизиқ, Ўзбекистон Республикаси номидан қарор чиқарадиган судья Б.Юлдашев қонуннинг бу моддасини қаёқдан олди???

Ана энди, ҳақиқий ва амалдаги маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 269-моддасига назар ташлаймиз,

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат:

1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;

2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва улар мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;

3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;

4) маъмурий суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.

Мазкур модданинг 4-бандига “ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги” деган жумлаларига эътибор беринг, бу ҳолат айнан аризачи судга тақдим этган Олий суд судлов ҳайъатининг 2020 йил 12 июндаги қарорини асос бўлишига қаратилган қонун талаби.

Мен Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК, ИПК, ЖПК ва ФПКларининг суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича бобини кўриб чиқдим, ўз тушунчамга кўра, бу бобдаги моддаларда қаҳрамонимиз судья Юлдашев Бахтиёржон Рахимовичнинг ажримларида асос қилинган МСИЮтКнинг 269-моддаси талабларини кўрмадим.

Нима учун судья бундай амалда бўлмаган қонун талабини қўллаб, қўпол процессуал ҳатоликка йўл қўйган? Аппеляция инстанциясичи? Апелляция инстанцияси нима учун бу ҳолатларга эътибор бермаган? Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга ошиилади, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Бироқ, судья қонунни нотўғри талқин қилса, амалда бўлмаган қандайдир моддаларни ўзича тўқиб ёзса, бунда шу судларни қўлида капток бўлаётган тадбиркорлар додини кимга айтадилар?

Ўзбекистон Республикаси номидан қарор қабул қиладиган қаҳрамонимиз Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси Б.Юлдашев мазкур ажримини фуқаролик поцессуал кодексининг (ФПК) 267-272, 274-275-моддаларини қўллаб ажрим қилади, деган жумлаларига нима дейсиз? Бу ҳолатни техник хато деб қутулиб кетиш ҳам мумкиндир, ёки мени қилдан қийиқ ахтарябди деб қутулиб кетиш ҳам мумкиндир, бироқ юқоридаги 269-модда қайси кодексдан олинган, балки жаҳон тажрибаларига асосланиб чет эл кодексларидан олингандир, мен замондан орқада қолиб кетмадимми? Фақат, анави одамми ичини ғалати қиладиган саволлар келаверар эканда. Судья Б.Юлдашев фуқаролик суди судьясими ёки маъмурий суд судьясими, Б.Юлдашев МСИЮтКга асосланиб иш кўрадими ёки фуқаролик процессуал кодексига асосланиб иш кўрадими? Балки қахрамонимиз ўзи учун алоҳида кодекс ёзиб олгандур а нима дейсиз?

Ҳозирда мазкур иш Олий судда кассация инстанциясида кўрилмоқда, судлар ўзининг якуний тўхтамига ҳам келар, мен суд ишидаги бошқа ҳолатларга  тўхталишга ҳали эрта деб ҳисоблаб, қолаверса суд жараёни кетаётган вақтда судларнинг ишига аралашмаслик қонун талаблари деб, ишни бошқа ҳолатларини ёритмадим, бироқ қахрамонимиз Фарғона туманлараро маъмурий суд судьяси Б.Юлдашевнинг фуқаролик процессуал кодексига асосан иш кўриши ёки маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 269-моддасини ўзгартириб ёзиб, қонун шу ҳоҳлаган жойинга боравер деб, аризадаги асослардан бири Олий суд судлов ҳайъатининг қарорини йўққа чиқариши мени шу постни чиқаришимга ва бу ҳолатга Олий суд томонидан, судья Б.Юлдашев маъмурий суд судьясими ёки фуқаролик суди судьясими деган саволларимга ва юқоридаги бошқа саволларимга жавоб олишга шоширди! Илтимос жавобни аниқ ва равшан беринглар, техник хато деб қутулиб қолишга шошилманглар, техник хато қонунни битта моддасини тўлиқ ўзгартириб юбориш билан содир этилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан