Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти бюджетидан 5 млрд сўм Сирдарё вилоятига ўтказилди
3.05.2020 18:58,  
191

Бугун 3 май куни эрта тонгда қурилиш материаллари ортилган 47 та катта ҳажмли оғир юк машиналари карвони Фарғонадан Сирдарёга жўнатилган эди. Унда цемент, шифер, қурилиш ойнаси, ювилган қум, пишган ғишт каби қурилиш ишлари учун бирламчи зарур материаллар бўлган. 

Куннинг икинчи ярмида эса озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган машиналар карвони фарғоналикларнинг ёрдами сифатида Сирдарё вилоятига юборилди. Шундай қилиб, кеча ва бугун Фарғонадан Сирдаёрга 1 млрд 59 млн сўмлик хайрия ёрдами жўнатилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши маҳаллий бюджет қўшимча маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўм Сирдарё вилоятидаги табиий офатни бартараф этиш жамғармаси ҳисобига ўтказиб бериш ҳақида ҳам қарор қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан