Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24.05.2021 11:03,  
349

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Ҳолиқов Баҳодир Раҳматуллаевич вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2020 йил 20 февралдан бери вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.

2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Баҳодир Холиқов 2020 йилдан тайинловга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан