Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ҳокимлигига янги ахборот хизмати раҳбари тайинланди
26.01.2021 13:47,  
218

Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 25 январдаги қарори билан, Жумабоев Дилмурод Хасанбаевич вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Дилмурод Жумабоев 1978 йилда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. Инглиз тили лингвистикаси магистри даражасига эга. 

Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи, “Наманган” нашриёти бош муҳаррири, НамДУ ўқитувчиси, Vodiymedia.uz ахборот сайти раҳбари, “Наманганская правда” газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. 2017 йилдан Осиё журналистлари ассосиасиясининг аъзоси. 

2019-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, 2020 йил июн ойидан Наманган вилояти ҳудудий туризм бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан