Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада жазирамада очиқ жойда ўтказилган мактаб имтиҳонлари юзасидан изоҳ берилди
26.07.2021 21:15,  
332

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада имтиҳонлар жазирамада ўтказилгани бўйича эътирозли фикрлар билдирилди. Хабарларга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ўтган йили пандемия туфайли Президент мактабларига қабул ўтказилмаган эди. Бу йил пандемия шароитида қанчалик қийин бўлмасин, қатъий тартиб-қоидалар асосида очиқ ҳавода кириш имтиҳонлари ташкил этилмоқда.

Шу ўринда, ҳар бир киши, жумладан, ота-оналар шахсий масъулиятини оширишга ва ижтимоий масофа сақлашга мунтазам даъват этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Cambridge Assessment ташкилотининг талаблари асосида барча шароитлар максимал даражада ташкил этилмоқда. Имтиҳонлар 2 сменада яъни 8:00 ва 19:00 да бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 майдаги 7- сонли мажлис баёни асосида имтиҳонлар ўтказиладиган ҳудудлар белгилаб берилган. Бунда имтиҳонни ўтказишга масъул барча ташкилотлар томонидан мазкур ҳудудларнинг видео-кузатув, интернет, электр ва бошқа шу каби шарт-шароитлар билан таъминланганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда имтиҳон давомийлиги 90 дақиқадан 60 дақиқага қисқартирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан